“Барса” футболчиси: Роналдуни ёмон деганларнинг ўзи аҳмоқ!

“Барселона” ярим ҳимоячиси Педри Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

- Криштиану Роналдуни ёмон деган борки, унинг ўзи аҳмоқ ва футболни умуман тушунмайди, - деди Педри.

Роналду жаҳон футболида расмий учрашувларда энг кўп гол урган ўйинчи ҳисобланади. 38 ёшли форвард 2023 йилни энг яхши тўпурар сифатида якунлади. У йил давомида 54 та гол уриб, Килиан Мбаппе, Ҳарри Кейн ва Эрлинг Холанддан ўзиб кетди.

Бундан ташқари, Роналду халқаро миқёсда ўз мамлакати терма жамоаси учун энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Криштиану Португалия терма жамоаси сафида 205 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 128 маротаба ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!