Мачестерликлар "Барса" футболчиси трансферини ҳал қилмоқчи
Бу ишни 40 миллион еврога ҳал қилса бўлади
«Барселона»нинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, ёзги трансфер давридаёқ каталониялик клуб яхши таклиф тушса, футболчини сотишга тайёр бўлган. Бироқ ўша пайтда Бальде ўзи «Барселона»да қолиб, асосий таркиб учун курашишни афзал кўрган эди.
Эндиликда эса вазият ўзгарган: футболчи деярли майдонга тушмаётгани сабабли, унинг келажаги яна кун тартибига чиқди.
Алехандро Бальденинг агенти Жорже Мендеш ҳозирда турли европалик клублардан тушаётган таклифларни ўрганмоқда ва якуний қарорни декабр ойида қабул қилишни режалаштирган. «Барселона» трансфердан тахминан 40 миллион евро ишлаб олишни кўзламоқда.
Аммо Мендеш бу миқдордаги тўлиқ сотувдан кўра, кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бериш вариантини реалроқ деб ҳисобламоқда. Бунда муайян шартлар бажарилган тақдирда, футболчини сотиб олиш мажбурийга айланиши мумкин.
«Манчестер Юнайтед», «Астон Вилла» ва «Ливерпуль» Бальде бўйича эҳтимолий битим шартларини ўрганиб чиққан, аммо ҳозирча аниқ қарор қабул қилмаган.
Изоҳлар (0)