“Барса” футболчисини нега “Бавария”га бермагани сабаби маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания чемпионати ғолиби “Барселона” франциялик ҳимоячи Жюль Кунде бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда Diario SPORT хабар берди.

Манба маълумотига кўра, “кўк-анорранглилар” 27 ёшли футболчини 50–60 миллион евро эвазига сотишга рози.

Ҳимоячини Мюнхеннинг “Бавария” клуби сотиб олишни истаган эди. Аммо бу трансфер амалга ошмади. Немис клуби машҳур ҳимоячи учун 40 миллион евродан ортиқ пул тўлашга тайёр эмас

Айтилишича, “Барселона” раҳбарияти ушбу суммани трансфер учун етарли, деб ҳисобламаган.

2025/2026 йилги мавсумда Кунде барча мусобақаларда 47 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. Унинг “Барселона” билан меҳнат шартномаси 2030 йил июнигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!