“Барса” футболчисининг бурнини синдиришди
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг тўртинчи турида “Барселона” футболчилари Бельгияда “Брюгге” жамоаси меҳмони бўлиб, сафардан 3:3 ҳисобидаги дуранг билан қайтди.
Ушбу баҳсда каталонияликлар сафида бошланғич таркибда ўйнаган ҳимоячи Эрик Гарсия учрашувдан кейин журналистлар билан суҳбатда бурни зарбадан синган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Журналист Виктор Наварронинг маълум қилишича, Эрик Гарсия қўшимча тиббий кўрикдан ўтказилганида ҳақиқатан бурни сингани аниқланди. Барселонага қайтган футболчи айни пайтда ҳимоя маскасидан фойдаланмоқда.
24 ёшли Эрик Гарсия “Барселона” ва “Манчестер Сити” тизимида тарбияланган. Профессионал фаолиятини 2019 йили Хосеп Гвардиола қўл остида бошлаган.
2021 йили эркин агент мақомида “Барселона”га қайтди. Моҳир ҳимоячи орада бир мавсум “Жирона”га ижарага берилган эди. Ҳозирги пайтда Эрик Гарсия жамоанинг асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланади.



Фикрлар