"Барса" Гавининг ўринга АПЛдан футболчи олиб келади

Каталониянинг "Барселона" клуби жорий мавсумни "Ноттингем Форест"да ижара асосида ўтказаётган "Челси" ярим ҳимоячиси Андрей Сантосга кўз тикди. 19 ёшли футболчи Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида атиги 7 дақиқа ўйнади. Шу сабабдан "аристократлар" футболчини ижарадан қайтариб олмоқчи.

"Sport Witness" нашри хабарига кўра, "Барселона" вазиятдан унумли фойдаланиб, "Сантос"ни ижарага олмоқчи. Андрей жароҳат сабаб бу мавсум бошқа ўйнай олмайдиган Гавининг ўрнини эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, Сантос ўтган қишда "Барселона"га ўтиши мумкин эди, бироқ Лондон клуби уни илиб кетган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!