“Барса” ҳали ҳам Мессига "ҳақ" беряпти

Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Месси ўзи порлаган “Барселона”ни тарк этганига бир неча йил бўлди.

Аргентиналик юлдуз фаолиятининг катта қисмини шу жамоада ўтказиб, 2003-2021 йиллар Каталония суперклуби шарафини ҳимоя қилган.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, “Барселона” ҳамон Мессига маош тўлашда давом этмоқда. Худди Месси каби клубдан кетган Жорди Альба ва Серхио Бускетс ҳам клубда қолиб кетган ҳақларини мунтазам олиб турибди.

Манбанинг таъкидлашича, “Барселона” мутасаддилари жорий йил охирига бориб, собиқ ўйинчилар олдидаги қарзларидан тўлиқ қутилишни  режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси Каталонияни тарк этганидан кейин икки мавсум ПСЖда тўп тепди ва 2023 йилнинг ёзидан бери “Интер Майами”да ўйнаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!