“Барса” ҳеч ким танимайдиган футболчи билан музокара бошлади

  • 16 декабрь, 16:28
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” Бундеслигада “Боруссия Дортмунд” шарафини ҳимоя қилаётган ўйинчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Sky Sport Germany журналисти Патрик Бергер X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, каталонияликлар нишонига ҳимоячи Юлиан Рюэрсон тушган. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик бу ўйинчи жамоа марказий ҳимоячиси Жюль Кунденинг ўрнини боса олишига  ишонмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 28 ёшли норвегиялик футболчи футбол жамоатчилигига танилган юлдузлар қаторига кирмайди.

“Барселона” мутасаддилари Рюэрсоннинг агентлари билан ҳамкорлик бўйича дастлабки музокараларни бошлаб юборган.

Асосан ўнг қанот ҳимоясида ўйнайдиган Юлиан “Викинг” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2018 йили у Германиянинг “Унион Берлин” клубига трансфер қилинган.

“Боруссия” бир неча позицияда ўйнай оладиган футболчини 2023 йилнинг ёзида атиги 5 миллион еврога харид қилган эди. Дортмундликлар билан 2028 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга ўйинчи айни пайтда 20 миллион еврога баҳоланяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!