“Барса” ҳужумга мени олсин!
Бундеслигадаги иқтидорлардан бири – “Хоффенхайм” жамоаси ҳужумчиси Фисник Асллани “Барселона”да ўйнашни орзу қилишини тан олди.
Аввалроқ ишончли манбалар хабар берганидек, Каталония гранди 23 ёшли футболчини трансфер қилиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда.
- “Барселона”да ўйнаш ҳар доим менинг энг катта орзум бўлган. Болалигимда “Барса” футболкасини кийиб ўйнаганман. Бу менинг биринчи футбол формам эди ва ўшандан бери доим шу клубда ўйнашни истаганман.
Бу ҳеч қачон ўзгармаган.
Биламан, олдинда узоқ йўл бор, лекин аниқ мақсадларга эга бўлиш муҳим, деб ҳисоблайман, бу мени рағбатлантиради, — деди Асллани.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, форварднинг қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар