“Барса” Ҳусанов трансферини тасдиқлаяпти!

BEPUL PROPAN

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов атрофида юзага келган вазият кўпчилик қатори ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг ҳам диққат марказида турибди.

Февраль ойида “Манчестер Сити”нинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилган Абдуқодир Ҳусанов кейинчалик қисқа фурсатда асосий таркибдаги жойини йўқотди. Хосеп Гвардиола охирги олтита учрашувда 21 ёшли ҳимоячи хизматидан умуман фойдалангани йўқ.

Бир неча нуфузли манбалар “шаҳарликлар” ўзбек футболчисини ижарага беришга қарор қилганини ёзди. Сўнгги маълумотларга қараганда, “Барселона” Абдуқодир Ҳусановни трансфер қилиш имкониятини ўрганиб чиқаётган экан.

Хусусан, carpetasfcb.com сайти бу борада маълумот чиқарди.

- Яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар ойнаси олдидан “Барселона” клубининг спорт режалари ҳам шаклланиб бормоқда. Спорт директори Деку бошчилигидаги мутасаддилар таркибни ёш ва иқтидорли ўйинчилар билан кучайтириш бўйича иш бошлаган. Каталонияликлар кўриб чиқаётган кўплаб вариантлар орасида Англия Премьер-лигасидан жуда эътиборни тортадиган ҳолат намоён бўлди.

“Камп Ноу” офисидагилар орасида тобора оммалашиб бораётган бир ном пайдо бўлди. Бу ёш марказий ҳимоячи ҳали Англия футболига тўлиқ мослашиб улгургани йўқ. Бу футболчи январда трансфер қилинганида унга жуда катта умидлар боғланган эди, бироқ кейинги пайтда ишлари бироз орқага кетди.

Ҳар бир ўйинчисига жуда талабчан бўлган Хосеп Гвардиола жамоа билан интеграция кутилган даражада кетмаётгани боис ёш ўйинчини асосий таркибдан чиқарди.

“Манчестер Сити” раҳбарияти футболчининг ўсишига тўсқинлик қилмаслик учун унга муҳитни тезроқ ўзгартириш учун имконият яратиб бериш кераклигини яхши англаб турибди. “Барселона” эса, бу вазиятдан фойдаланиб қолишни кўзлаяпти. Каталонияликлар агар бу ҳимоячи “Манчестер Сити”га керак бўлмай қолса, уни ўз сафига қўшиб олишга тайёр турибди.

Бу ҳикоямиз қаҳрамони – Абдуқодир Ҳусанов бўлади. Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи “Манчестер Сити”га жорий мавсум ўртасида келган эди. Манчестерликлар унга қўшиб, Умар Мармуш, Витор Рейс ва Нико Гонсалес каби истеъдодли футболчиларни ҳам трансфер қилган эди. Бу трансферлар Хосеп Гвардиоланинг ўз жамоаси таркибини қисқа фурсатда тезкор кучайтириш истаги туфайли амалга оширилган, - деб ёзмоқда carpetasfcb.com сайти журналисти Хуан Арриен.

 Шунингдек, бошқа манбалар ҳам “Барселона” раҳбарияти ўзбек футболчисини таркибга қўшиб олиш масаласини муҳокама қилаётганини тасдиқлади. Клуб спорт директори Деку Абдуқодир Ҳусанов “Барселона” амалга ошираётган лойиҳага ёрдам беришига ишонмоқда. Бу мутахассис ўзбек футболчисининг Франция, Англия чемпионатларида, Европа миқёсидаги халқаро турнирларда иштирок этиш орқали тўплаган тажрибаси, тўпни  яхши назорат қила олиши ва бошқа хусусиятлари каталонияликлар ўйин услубига тўлиқ мос келашини таъкидламоқда.

Энг муҳими эса, “Манчестер ити”да юзага келган вазият салоҳияти юқори ўйинчини молиявий фойда билан трансфер қилиши имконини бериши ва бу Fair Play талабларини бажаришда муҳим омил экани айтиляпти.

“Барселона” раҳбарияти ўз одатига кўра, Абдуқодир Ҳусановни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан аввал ижара олишни мўлжаллаяпти.

Манбаларнинг таъкидлашича, “Барселона”нинг режаси ҳали дастлабки босқичда ўрганилмоқда. Кўр нарса “Манчестер Сити”нинг талаблари ва Абдуқодир Ҳусановнинг истагига боғлиқ бўлади. Аниғи шуки, “Барселона” ноёб иқтидор эгасини қўлдан чиқармасликка ҳаракат қилади.

Файзуллаев ЦСКАдан кетиши ҳақида гапирди

Шомуродов урган голнинг қиймати баланд бўлиб чиқди!

Ўзбекистонлик “иблис”! Экспертлар Шомуродовга яна қандай таъриф беришяпти?

Шомуродовга фанатлар янги талаб қўйди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998950198726
01/05/2025 12:51
Номи улуғ супраси қуруғ бўп ижарама ижара бошқа клубларда захирада қолмаса эди
&
Давлат
01/05/2025 15:54
Тугри айтасиз. Хали Гвардиолани режаси канака хеч ким билмайди.
&
Mr. Azimov
01/05/2025 14:29
Agar shu ijara transfer amalga oshsa, yaxshi bo‘lardi. Har holda city bilan barsani o‘yinchi oldi berdi aloqalari anchadan beri mavjud.
&
Азизжон
01/05/2025 20:45
Эй хит килдиларинг тинч куйинглар шу болани