
Файзуллаев ЦСКАдан кетиши ҳақида гапирди
Россия Премьер-лигаси 26-турининг энг кескин ва муросасиз беллашувларидан бири “Спартак” ва ЦСКА ўртасидаги Москва дербиси бўлди.
Учрашувни сафарда ўтказганига қарамай, рақиб устида 2:1 ҳисобида зафар қучган “армиячилар” мусобақа жадвалида “Спартак”ни ортда қолдириб, учинчи ўринга кўтарилиб олди.
Ушбу баҳсда илк дақиқадан майдонга тушиб, 72 дақиқа давомида ўйнаган Аббосбек Файзуллаев журналистлар билан суҳбатда мухлисларни қизиқтирган масалаларга ойдинлик киритди.
Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига Аббосбек Файзуллаевнинг фикрларини ҳавола этади.
Дерби ҳақида
“Спартак” билан ўйин мамлакатнинг энг қизиқарли дербиси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу ўйинларнинг кескин ўтиши, сариқ карточкалар кўп бўлиши одатий ҳол. Баъзан футболда кўп фол қилган жамоа ҳам ютади, деб ўйлайман.
Пенальтига тортадиган вазиятларни кийим алмаштириш хонасида қайта кўриб чиқди. Иккинчи вазиятда рақиб ҳужумчиси бизнинг футболчини туртиб юборди ва шу боис, жамоадошимизда қўлини тўпдан олиб қочиш имкони қолмади.
Негалигини билмадиму, ҳакамлар буни пенальти деб белгилади, бироқ биз охир-оқибат ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Биз учун энг муҳими ғалаба қозониш.
Жамоадошининг дебюти ҳақида
Албатта, Жамолиддин Абдулқодировни асосий таркибдаги биринчи ўйини билан қутлаб, уни қўллаб-қувватладик.
Дебют учрашувидаёқ бунақа дербида майдонга тушиш осон эмас. Лекин у ҳаммасини яхши уддалади. Келажакда ҳам ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламиз.
(2005 йилда туғилган ҳимоячи Жамолиддин Абдулқодиров “Спартак”га қарши ўйинда ЦСКАнинг асосий жамоасида биринчи ўйинини ўтказди – Sports.uz)
Янги ўйин схемасидаги қийинчиликлар ҳақида
Бош мураббий Марко Николичниг янги ўйин услуби ва мени қўйган позициясига кўникиб олишга ҳаракат қиляпман.
Бу мен учун янги позиция ва шунинг учун ҳам баъзан ўйинларим аввалги жойимдаги ҳаракатларим каби ёрқин чиқмаётгандир. Лекин мен имкон қадар ҳаракат қиляпман.
Пьянич ҳақида
Миралем Пьянич биз учун майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам муҳим ўйинчи. Чунки у ҳар доим ҳаммани қўллаб-қувватлаш, бой тажрибаси билан ўртоқлашиши мумкин. Майдонда ҳам жуда яхши ўйнаяпти.
ЦСКАда кетиши тўғрисидаги хабарлар ҳақида
Жамоадам кетишим ҳақидаги хабарларга муносабатим қандай ва бу борада нима дейман? Ҳозир мен учун чемпионатнинг олдиндаги тўртта ўйини муҳимроқ. Бундан ташқари, ЦСКА билан Россия кубогини қўлга киритиб, Ўзбекистон терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатига чиқишни хоҳлайман. Ҳозир бор ўй-хаёлим шуларга қаратилган.
“Спартак” устидан қозонилган ғалаба ҳақида
Мен бизларни майдонга келиб қўллаб-қувватлаган, телевизор орқали мухлислик қилган ишқибозларимизга миннатдорлик билдираман. Бу муҳим ғалабани айнан уларга бағишлайман. Ғолиб чиқиш жуда қийин бўлди.
Учрашув бошлангунга қадар, ҳар икки жамоа ҳам ўйин оғир ўтишини олдиндан биларди. Чунки бу баҳснинг аҳамияти ўта юқори эди ва ҳар бир қарич майдон учун курашдик. Бунақа ўйинда зафар қучганимиздан мамнунман.
Қолаверса, айнан “Спартак”ни ортда қолдириб, мусобақа жадвалида кучли учликка кириб олганимиз ўн баравар ёқимли бўлди. Олдимизда тўртта учрашув қолди ва биз уларнинг барчасида ғалаба қозонишни истаймиз.
Файзуллаев, сенга Европадан аниқ таклиф борми? Аббос жавоб берди
“Қийқириқ мода”да ўйнаган Шомуродовнинг ассисти қандай баҳоланди?
Ҳусановга қайси жамоа мос: “Реал”, “Атлетико” ёки “Юве”?
Шомуродов “Интер”га зиён келтирган!
Файзуллаев нега яхши ўйнолмаяпти?
ЦСКА Файзуллаевга нарх белгилади! Трансфер яқинми?
Шомуродов Довбикни “синдирди”!
Файзуллаев “йўқолиб” қолди!
Шомуродов бир гол билан “Рома”нинг мавсум рекордини ўрнатди. Навбат тарихий рекордга!
Комментарии