“Барса” жамоани Артетага топширмоқчи
Бир неча йилдан бери “Арсенал”ни бошқараётган испаниялик мутахассис Микель Артета “Барселона” мутасаддилари томонидан бош мураббийликка номзодлар рўйхатига киритилди.
The Sun нашрининг ёзишича, “Барса” спорт директори Деку Хави Эрнандеснинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодларнинг агентлари билан музокараларни бошлаб юборган.
Маълумки, Хави Эрнандес жамоа ўйинида ўсиш бўлмаётгани, раҳбариятда унга нисбатан ишончсизлик уйғонгани ва мухлисларнинг танқиди кўпайиб бораётганини инобатга олиб, мавсум охирида бош мураббийликни топширишга қарор қилган.
“Барселона” хўжайини Жоан Лапорта Хавининг қарорини қабул қилгани айтилмоқда. Айни пайтда мутасаддилар бош мураббийликка бир неча мутахассисларни ўрганиб чиқмоқда.
Фикрлар