"Барса" Канселу борасида бир қарорга келди
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячи Жоау Канселуни доимий равишда сотиб олишга қарор қилди. Журналист Рожер Тореллонинг хабар беришича, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти португалияликнинг сўнгги ўйинларидан ҳайратда қолган.
Айни дамда Канселу ижара асосида "Барселона"да ўйнамоқда. "Манчестер Сити" футболчини тўлиқ сотиб олиш учун 25 миллион евро талаб қилмоқда, аммо каталонияликлар Жоаунинг нархини пасайтириш учун бор кучини сарфлайди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона"даги сўнгги ўйинида Канселу Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида "Порту"га қарши ўйинда гол урди ва голли узатмани амалга ошириб, жамоасининг ғалабасини катта ҳисса қўшди.
Фикрлар