"Барса" Каримни Каталонияга келишга кўндирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Боруссия» (Дортмунд) ҳужумчиси Карим Адейеми «Барселона» сафини тўлдирмоқда. Бу ҳақда ишончли манбаларга эга журналист Жерар Ромеро хабар берди. Яқин соатлар ёки кунларда трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Манба маълумотига кўра, каталонияликлар немис форварди бўйича музокараларни анча вақтдан бери, лекин жамоатчилик эътиборидан йироқ ҳолда олиб борган. Оммавий ахборот воситалари асосан Хулиан Альварес атрофидаги эҳтимолий келишувга қаратилиб қолгани, «Барселона»га эса иккинчи номзод билан тинч-осойишта келишиш имконини берган.

Қизиғи шундаки, Карим Адейеми учун аввалроқ «Реал» ҳам кураш олиб борган эди. Бироқ трансфер пойгасида устунлик «Барселона» томонида қолди ва каталонияликлар футболчини ўз сафига қўшиб олишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!