Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Барса" мағлубиятга қарамай "эл класико"дан улкан даромад олди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Аламли мағлубият бўлди

Атиги бир неча ой олдин ўрнатилган рекорддан кейин, «Барселона» яна бир бор «эл класико» учрашувидан тушган даромад кўрсаткичини янгилади. 

Бу нафақат спорт томонидан, балки молиявий жиҳатдан ҳам «Реал Мадрид» билан дуэлнинг қай даражада жозибадор эканини яна бир бор тасдиқлади.

«Камп Ноу»да ўтган навбатдаги тўқнашув клуб хазинасига беш ой аввал қайд этилган кўрсаткичдан анча юқори тушум келтирди. Бундай натижага, аввало, чипталар нархининг оширилиши ва VIP-ўринлар сони кўпайгани ҳисобига эришилди. Хусусан, стадионнинг иккинчи ярусида тўртта қўшимча қатор ташкил этилди.

10 май куни бўлиб ўтган ва «Барселона»га Ла Лигада чемпионликни таъминлаб берган «эл класико»да қайд этилган 16 465 731 евролик олдинги рекорд энди янгиланди: жорий учрашувдан тушган даромад 19 105 768 еврога етди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ