“Барса” машҳур дарвозабонни олаётган клубга шарт қўйди

CHERY AUTO

Испаниянинг амалдаги чемпиони ва жорий мавсум пешқадами “Барселона” раҳбарияти  дарвозабон Марк-Андре тер Штегенни бошқа жамоага қўйиб юборишга тайёр.

Tecno

Улар бу трансфер клуб учун ҳеч қандай фойда келтирмайдиган шартлар асосида ҳам амалга оширишга рози экани таъкидланмоқда.

Айни пайтда 33 ёшли германиялик голкиперга Ла Лиганинг бошқа вакили “Жирона” асосий даъвогар ҳисобланади.

Sport.es сайтининг маълумотларига кўра, “Барселона”ни асосий таркибдаги жойини йўқотган тер Штегенни “Жирона”га ижара асосида юборишга қарши эмас. Бунинг учун улар даъвогар клуб ҳеч бўлмаганда дарвозабон маошини тўртдан бир қисмини қоплаб беришини сўраяпти.

2014 йилдан бери каталонияликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган Марк-Андре тер Штегеннинг ўзи клубни тарк этишни истамаяпти. Қолаверса, унинг оиласи Каталонияда яшаб қолишни маъқул кўрмоқда. Бу борада “Жирона” энг мақбул вариант ҳисобланади.

Немис дарвозабони 2014 йилдан ҳозига қадар “Барселона” сафида барча мусобақаларда жами 423 та ўйинда майдонга тушган бўлиб, уларнинг 176 тасида ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, тер Штегеннинг бозор қиймати 7 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!