“Барса” машҳур футболчини олади
“Барселона” бош мураббийи хави Эрнандес жамоа ҳимоя чизиғини кучайтириш учун Сенегал терма жамоаси юлдузи Калиду Кулибалини Каталонияга олиб келмоқчи.
Ҳозирда “Наполи” шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали футболчи анчадан бери гранд клубларнинг орзуси ҳисобланади.
Кулибалининг ўзи ҳам Чемпионлар лигасида ғолиблик учун курашадиган жамоаларда тўп тепишни истайди. Африкалик футболчи “Наполи” раҳбариятига бир неча маротаба мурожаат қилиб, ўзига қизиқиш билдираётган жамоаларга сотиб юборишни сўраган. Бироқ, неаполликлар ҳимоячи учун камида 100 миллион евро талаб қилгани оқибатида трансферлар амалга ошмаган.
30 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси келаси мавсум охирида якунланади. Калиду уни узайтирмоқчи эмас. “Наполи” уни бепул қўлдан чиқармаслик учун ёзда сотиб юборишга мажбур бўлади.
Жорий мавсумда Кулибали жами 27 маротаба майдонга тушиб, иккитадан гол ва ассист муаллифи бўлди. Сенегал терма жамоаси билан Африка Миллатлари кубоги соҳибига айланди.
Фикрлар