“Барса” машҳур футболчининг 16 ёшли амакиваччасини олди
“Барселона” клуби “Гамбург” жамоаси билан 16 ёшли марказий ҳимоячи Микаэль Базанинг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Sky Sport Germany хабар берди.
Каталония клуби янги ўйинчи билан 2029 йилгача шартнома тузади. Футболчининг ёши сабабли “Барселона” ундан узоқроқ муддатга шартнома расмийлаштира олмайди.
Тиббий кўрик ва ҳужжатларни имзолаш жараёни тез орада амалга оширилади.
База трансферидан кейин “Барселона”нинг U-19 жамоаси ва “Барселона Б” таркибида ўйнайди. Клубда ёш ҳимоячини асосий жамоа даражасига босқичма-босқич тайёрлаш режалаштирилган.
Трансфернинг молиявий шартлари ҳозирча ошкор қилинмаган.
Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, “Гамбург” дастлаб футболчи учун 250 минг евро ва қўшимча бонуслар олишни режалаштирган, “Барселона” эса бу суммани камайтиришга ҳаракат қилган.
База “Бавария” клуби ва Германия терма жамоаси ҳимоячиси Жонатан Танинг амакиваччаси ҳисобланади.
16 ёшли футболчи чапақай марказий ҳимоячи, бўйи 1,93 метр. У ўтган мавсумда “Гамбург”нинг U-17 ва U-19 жамоалари сафида 17 та учрашув ўтказиб, 4 та гол ҳам урган.

Фикрлар