“Барса” Мессисиз ўйнашни ўрганиб олди
“Барселона” жамоани Лионель Месси тарк этганидан буён илк маротаба Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтди.
Каталонияликлар гуруҳ ўйинларининг бешинчи турида “Порту” устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди ва бу ғалаба Хави Эрнандес шогирдларини муддатидан аввал плей-оффга олиб чиқди.
“Барселона” футболчилари “Порту”, “Шахтёр” ва “Антверпен” билан бир гуруҳдан жой олган. Испаниянинг амалдаги чемпиони бешта учрашувдан тўрттасида ғалаба қозонган ва бир марта мағлуб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси жамоани 2021 йили тарк этганди. Шундан бери каталонияликлар Чемпионлар лигасида гуруҳда қолиб кетаётган эди.
Фикрлар