"Барса" нархни эшитиб, қўрқиб кетди
Испаниянинг амалдаги чемпиони «Барселона» клуби раҳбарияти юқори трансфер нархи сабабли Ян Диомандени олиш режасидан воз кечди.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, каталонияликлар бир неча ой олдин «РБ Лейпциг» билан ҳужумчи бўйича алоқага чиққан. Бироқ немис клуби футболчини 100 миллион евронадан ортиқ суммага баҳолаган.
Шундан сўнг «Барселона» Кот-д′Ивуар терма жамоаси аъзоси бўлган Диомандени вариант сифатида кўриб чиқишни тўхтатди ва эътиборини Энтони Гордон трансферига қаратди.
Аввалроқ «Реал» Диоманде учун 100 миллион евродан юқори миқдордаги трансфер бўйича келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар