"Барса" нега 16 ёшли истеъдоддан воз кечгани маълум бўлди
Нима тўғри келмади?
Яқин орада «Манчестер Юнайтед»нинг ёш ҳужумкор яримҳимоячиси Жей-Жей Габриэль «Реал Мадрид» сафига ўтиши кутилмоқда.
Ёш истеъдод учун курашда «Барселона» ҳам иштирок этган эди. Бироқ журналист Нил Сола хабар беришича, каталонияликлар англиялик футболчини юқори трансфер нархи сабаб таркибга қўшмасликка қарор қилган. Маълумотларга кўра, битим умумий ҳисобда клубга тахминан ўн миллион евро атрофида тушиши мумкин эди.
Жорий мавсумда Жей-Жей Габриэль «Манчестер Юнайтед»нинг ёшлар жамоаси таркибида учта ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва икки бор голли узатма муаллифига айланди.
«Барселона» эса 12-турдан сўнг Испания чемпионатида пешқадамликни сақлаб турибди. Каталония клуби ҳисобида ҳозирча 33 очко мавжуд.
Изоҳлар (0)