“Барса” Нико Уильямсни антиқа шартнома билан жамоага ўтишга кўндирди
“Барселона” мутасаддилари Европа чемпионати қаҳрамонларидан Нико Уильямсни Каталония клубига кўчиб ўтишга кўндирди.
Журналист Аарон Домингеснинг маълум қилишича, каталонияликлар “Атлетик” ҳужумчисига ўзига хос шартнома таклиф қилган. Унга кўра, футболчининг маоши мавсумдан мавсумга ўсиб боради.
Бу битим Нико Уильямсни қониқтиргани ва томонлар оғзаки келишувга эришгани айтилмоқда.
Сўнгги маълумотларга қараганда, “Барселона” Уильямс трансфери учун талаб қилинаётган 60 миллион еврони тайёрлаб қўйган.
Бироқ клуб мутасаддилари ўйинчини олиб келишдан олдин янги ўйинчиларни қайдномадан ўтказиш бўйича вужудга келган муаммоларни ҳал қилишига тўғри келади.
Фикрлар