"Барса"нинг Рафинья бўйича режалари ошкор бўлди
«Барселона» бразилиялик ярим ҳимоячи Рафиньяни яна юқори спорт формасига қайтаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, агар Рафинья Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубига ўтиш таклифини рад этса, «Барселона» унинг тез-тез жароҳат олиш муаммосини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратади.
Каталония клуби раҳбарияти футболчини 2024/25 мавсумидаги ўйин даражасига қайтаришни истамоқда. Ўша пайтда Рафинья «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлардан бири сифатида тилга олинган эди.
Якунланган мавсумда 29 ёшли Рафинья барча мусобақалар доирасида 33 та ўйинда майдонга тушди, 21 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар