"Барса"нинг трансфер режаларини ўзгартирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» раҳбарияти марказий ҳимоячи позицияси эндиликда шошилинч тарзда кучайтиришни талаб қилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда журналист Адриан Санчес хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Андреас Кристенсен билан шартнома узайтирилганидан сўнг, каталонияликлар ҳимоя чизиғини етарлича тўлиқ деб ҳисобламоқда. Бу қарор Рональд Араухо ва Альваро Кортес жамоани тарк этганига қарамасдан қабул қилинган.

Испания Ла Лигасида бешта тур ортда қолган бир пайтда «Барселона» мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб, 15 очко тўплашга муваффақ бўлди.

Аввалроқ хабар қилинганидек, трансфер ойнаси ёпилиши олдидаги сўнгги кунларда «Барселона» «Твенте» клубида тўп сурган 18 ёшли марказий ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!