“Барса” ноёб истеъдод соҳибини 80 баравар қимматига сотмоқчи
Ёзда таркибини жиддий тарзда ўзгартиришга тайёргарлик кўраётган “Челси” қимматбаҳо ўйинчилар ўрнига ёш истеъдод эгаларини олишни маъқул кўрмоқда.
“Аристократлар” назарига “Барселона” тарбиялаган Микоил Файе тушди. 19 ёшли марказий ҳимоячи ҳали асосий жамоа учун бирорта учрашув ўтказгани йўқ.
Файе ҳозирча, “Барселона Атлетик” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Лекин унинг ўйин даражаси Англиянинг бир неча клублари скаутлари эътиборини қозонди.
Transfermarkt порталида Микоил Файенинг трансфер суммаси 5 миллион евро экани кўрсатилган. “Барселона” сенегаллик футболчини ушлаб қолиш ёки унинг трансферидан катта даромад олиш мақсадида шартномада унинг бадал суммасини 400 миллион евро қилиб белгилади.
Табиийки, ҳали номи чиқмаган ва катта давраларни кўрмаган 19 ёшли ҳимоячи учун ҳеч ким бу қадар катта маблағ тўламайди. Мутахассислар каталонияликлар Файени сотиши учун унинг даражасига мос нарх белгилашини таъкидламоқда.
Фикрлар