“Барса” ўйнатмаган футболчини саккизта жамоа талашмоқда

“Барселона”га бош мураббий этиб Хави Эрнандес тайинланганидан кейин испаниялик мутахассис жамоани аввалги мураббий – Рональд Куман олиб келган ўйинчилардан тозалашга киришганди.

Америкалик ҳимоячи Сержино Дест ҳам ўзига янги жамоа топишга мажбур бўлди. Истеъдодли футболчи жорий мавсумни ижара асосида “Милан”да ўтказмоқда.

Шунга қарамай, Дест ёзда келажаги борасида бир қарорга келиши лозим.

Ҳозирнинг ўзида саккизта жамоа у билан ҳамкорлик ўрнатмоқчи.

Манбаларнинг ёзишича, Германиядан “Унион”, Испаниядан “Атлетико”, “Севилья”, “Вильярреал”, “Валенсия”, Франциядан “Лион”, Англиядан “Вулверхэмптон” ва “Кристал Пэлас” Сержино Дестга шартнома беришга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!