“Барса” ўз юлдузини суперклубга сотишдан бош тортди

Франциянинг энг қудратли клуби “Пари Сен-Жермен” таркибини Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” плеймейкери Френки де Йонг ёрдамида кучайтиришга уриниб кўрди.

El Nacional нашри маълумотига кўра, Париж клуби нидерландиялик ярим ҳимоячи учун 55 миллион евро миқдоридаги суммани, бўлиб тўлаш шарти билан каталонияликларга  таклиф юборди.

“Барса” раҳбарияти бу таклифни рад этди.

Каталония клуби аслида Френки де Йонгни сотиб юборишга қарши эмас. Бироқ улар бу футболчи трансферидан 70 миллион евро ишлаб топишни режалаштирмоқда ва бу маблағни бир тўлов асосида олишни хоҳлаяпти.

Френки де Йонг 2019 йилда “Аякс”дан “Барселона”га 86 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг “кўк-анорранглилар” билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнгача амал қилади.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 31 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва еттита голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!