“Барса” президенти: Мбаппе келса “Реал” расво бўлади
“Барселона президенти Жоан Лапорта оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатд “Реал”нинг Килиан Мбаппени трансфер қилаётгани ҳақидаги саволларга ўз жавобини берди.
- Мбаппе туфайли “Реал”га ҳавас қиляпманми? Йўқ албатта. Зиғирча ҳам ҳавс қилаётганим йўқ. Ҳали улар бу трансферни амалга ошира оладими ёки йўқ, буни вақт кўрсатади.
Бу борада аниқ маълумотим йўқ. Лекин бундан бир муаммо келиб чиқишини кезиб турибман. Трансфер амалга ошса, кимнидир сотишалрига тўғри келади. Чунки бир позицияда икки киши ўйнолмайди. Қоларверса, уларнинг ҳар иккиси ҳам машҳур ўйинчилар.
Бундан ташқари, Мбаппенинг шартномасидаги рақамларни инобатга олсак, бу ички муҳитни бузиши аниқ. “Реал”га осон бўлмайди, - деди Жоан Лапорта.
Фикрлар