“Барса” қадрламаган сардорни 5 та гранд клуб сўраяпти

CHERY AUTO

“Барселона”нинг асосий дарвозабони ва сардори Марк-Андре тер Штегеннинг клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби вакиллари билан муносабати бузилган.

Tecno

Клуб хўжайинлари яна уч йиллик шартномага эга бўлган голкиперни сотиб юборишга қарор қилган. Тер Штеген эса, битим тугагунича Каталонияда қолишини билдирди.

Бироқ вазият шу ёздаёқ ўзгариши мумкин. Европанинг бешта гранд клуби немис дарвозабонини ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Fichajes нашрининг маълум қилишича, 33 ёшли посбонга “Милан”, “Манчестер Сити”, “Пари Сен-Жермен”, “Ювентус” ва “Ньюкасл Юнайтед” даъвогарлик қилмоқда. Бу клубларнинг ҳар бири келаси мавсум учун ўзига биринчи рақамли дарвозабон қидиряпти.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию