“Барса” қимматбаҳо ҳужумчига даъво қиляпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жорий мавсумда Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун имкониятлари пасайиб кетган “Челси”ни бир неча маҳоратли футболчилар тарк этиши кутилмоқда.

Хусусан, лондонликларнинг бразилиялик ҳужумчиси Жоао Педро фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириш имкониятига эга бўлди.

Fichajes маълумотига кўра, форвардни сотиб олишга “Барселона” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби бразилиялик футболчини ёзги трансфер ойнасида қўлга киритишга уриниб кўмроқчи.

Жоао Педро 2025 йилнинг ёзида “Брайтон”дан “Челси”га 63 миллион еврога ўтган эди. Унинг янги жамоаси билан шартномаси 2033 йилнинг 30 июнигача амал қилади.

Жорий мавсумда форвард лондонликлар сафида барча мусобақаларда 46 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урди ва 9 та голли узатма берди.

Transfermarkt портали ҳужумчининг қийматини 75 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!