“Барса” “Реал”ни мамлакатдан ташқарида “дуэл”га чақиряпти
“Барселона” раҳбарияти Ла Лиганинг 35-туридан ўрин олган “Реал”га қарши учрашувни Испаниядан ташқарида ташкил қилмоқчи.
Daily Mail нашрининг ёзишича, каталонияликлар мавсум охирига қадар “Камп Ноу”даги реконструкцияни якунлай олмайди ва клуб раҳбарияти “эл-класико” учун бошқа арена қидирмоқда.
“Барселона” мутасаддиларини қизиқтириб турган вариантлардан бири Англиядаги “Уэмбли” стадиони бўлиб турибди. Бу арена сиғими бўйича Европада “Камп Ноу”дан кейин иккинчи ўринда туради ва ўз бағрига 90 мингдан ортиқ мухлисни сиғдира олади.
Қолаверса, каталониялик ишқибозларнинг “Уэмбли”га меҳри бўлакча. Чунки “Барселона” 1992 йили айнан мана шу майдонда Европа Чемпионлар кубогини қўлга киритган, 2011 йили Чемпионлар лигаси финалида “Манчестер Юнайтед”дан устун келган.
Испания Қироллиги футбол федерацияси ва Ла Лига раҳбарияти “Барселона”нинг “эл-класико”ни хорижда ташкил қилиш бўйича бу ташаббусини қўллаб-қувватлаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Реал” ўртасидаги ўзаро баҳс 11 май кунига белгиланган.
Фикрлар