“Барса” шифокорлари Гавига операция таклиф қилмоқда, футболчи эса хоҳламаяпти

CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави ўнг тиззасидаги оғриқ сабаб муолажа усули юзасидан яқин кунларда якуний қарорни кутмоқда. Маълумки, футболчи 2023 йил кузида айни шу тиззасидаги крестообраз боғни узган эди.

Tecno

Жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг маълум қилишича, келаси ҳафта бошида махсус учрашув ўтказилади. Унда футболчига консерватив даво ёки жарроҳлик амалиёти ўтказиш масаласи ҳал этилади.

"As" нашрининг ёзишича, клуб шифокорлари артроскопияни оғриқни бутунлай бартараф этишнинг энг самарали йўли деб ҳисобламоқда. Бироқ, Гавининг ўзи операциядан қочиш тарафдори.

Даволаш усулига қараб, футболчининг майдонга қайтиш муддати ҳам турлича бўлади: агар консерватив йўл танланса, тахминан яна 15 кун ўтказиб юборади. Агар операцияга қарор қилинса, камида 5–6 ҳафта майдондан ташқарида қолади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию