“Барса” “Сити” марказий ҳимоячисини чақиряпти
Испания чемпионатида икки мавсумдан бери барча рақиблардан устунлигини намойиш қилиб келаётган Каталониянинг “Барселона” клуби “Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси Натан Аке учун даъвогарлар қаторида тилга олинмоқда.
Журналист Габриэль Санс маълумотига кўра, каталонияликлар 31 ёшли нидерландиялик футболчига қизиқишни сақлаб қолган, аммо уни асосий трансфер мақсадларидан бири, деб ҳисобламаяпти.
Клуб Акени ҳимоя чизиғини кучайтириш учун нисбатан арзон вариант сифатида кўрмоқда.
“Барселона”да айниқса футболчининг катта тажрибаси юқори баҳоланмоқда. Шунингдек, у марказий ҳимоядан ташқари чап қанотда ҳам ҳаракат қила олади.
Transfermarkt порталида Натан Акенинг бозор қиймати 15 миллион евро деб баҳоланган. Унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Шу сабабли яқин трансфер ойнасида уни нисбатан пастроқ нархда сотиб олиш имконияти мавжуд.

Фикрлар