"Барса" супертрансферни келишиб бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси бразилиялик ҳужумчи Габриэл Жезусни «Барселона»га сотиш бўйича келишувга келди. Бу ҳақда спорт журналисти Фабрицио Романо ижтимоий тармоқда хабар берди. 

Маълумотларга кўра, каталониялик клуб трансфер учун 10 миллион евро тўлайди, шунга қўшимча равишда шартномада 4 миллион евро миқдорида бонуслар кўзда тутилган. Шунингдек, «Арсенал» футболчининг келажакдаги эҳтимолий сотувидан тушадиган маблағнинг 20 фоизини олади. 

Манбага кўра, клублар битим бўйича барча ҳужжатлар билан алмашиб бўлган. Душанба куни Габриэл Жезус Барселонага етиб келиб, тиббий кўрикдан ўтади ва янги клуби билан шартнома имзолайди. Бразилиялик ҳужумчи «Барселона» билан 2028 йил июнигача мўлжалланган шартнома тузади, унда яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам бор. Габриэл Жезус «Арсенал» сафида 2022 йил ёзидан бери ўйнаб келаётган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил июнигача мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда у лондонликлар таркибида барча мусобақаларда жами 27 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди.

 2025 йил январь ойида футболчи чап тиззасидаги олдинги чорраҳа боғламларидан жароҳат олган ва фақат ўша йил декабрида майдонга қайтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!