“Барса” тўпурар ҳужумчига ўринбосар топиб қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” мутасаддилари Бундеслига иштирокчиси “Хоффенхайм”да ўйнаётган ҳужумчи Фисник Аслланига қизиқиш билдиришда давом этмоқда.

Бу ҳақда sport.es сайти хабар берди.

23 ёшли ҳужумчининг номи аввал ҳам бир неча марта “Камп Ноу”га эҳтимолий трансфер билан боғланган эди.

“Барселона” янги мавсум олдидан ҳужум чизиғида ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда ва Асллани ПСЖга ўтиши мумкин бўлган Ферран Торресга ўринбосар сифатида кўрилмоқда.

“Хоффенхайм” спорт директори Андреас Шикер клуб футболчининг келажаги бўйича музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади.

- Биз ҳам Германия, ҳам хориж клублари билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Фисник Аслланининг шартномасида товон пули банди борлиги сир эмас, - деди Шикер.

Ҳужумчининг товон пули тахминан 30 миллион еврога тенг экани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!