“Барса” тўртта юлдузни текинга олади

“Барселона” раҳбарияти клубнинг моддий аҳволидан келиб чиқиб, келаси ёзда асосан эркин агентларни жамоага таклиф қиладиган бўляпти.

Каталония клуби директори Матеу Алемани 2023 йилнинг ёзида раҳбарият қўллайдиган трансфер сиёсати ҳақида маълумот берди.

- Биз асосий эътиборни эркин агентларга қаратишимиз керак. Бу йил худди шу йўналишда ишлаб, Франк Кессиэ, Андреас Кристенсен, Маркос Алонсо ва Эктор Бельеринни қўлга киритдик. Бунедан кейин ҳам шу тариқа ишлашда давом этамиз, - деди Матеу Алемани.

Журналист Рожер Тореллонинг маълум қилишича, каталонияликлар жорий мавсум охирида шартнома тугайдиган тўртта машҳур футболчи – “Челси” ярим ҳимоячилари Н'Голо Канте ва Жоржиньо, “Лестер” вакили Юри Тилеманс ва “Интер” ҳимоячиси Милан Шкриньярни нишонга олган.

Шунингдек, ПСЖ билан ҳамкорлиги тугаётган Лионель Мессининг “Барселона”га қайтиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!