“Барса” уч футболчини нишонга олди

“Барселона” раҳбарияти кейинги пайтда клубнинг молиявий аҳволида ижобий силжишлар бўлаётганини инобатга олиб, трансфер бозорида фаоллигини оширди.

Каталонияликлар кейинги ёзда майдон марказидаги позицияларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.

Жамоанинг германиялик бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бундеслигада пишган ўйинчиларга эътибор қаратмоқда. У келаси мавсумда “Бавария”нинг икки ярим ҳимоячиси – Леон Горецка ва Йозуа Киммихни ўз жамоасида кўрмоқчи.

Бундан ташқари, каталонияликлар нишонига ПСЖнинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Фабиан Руис ҳам тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!