“Барса” учта супермураббийни нишонга олди, лекин...
“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес мавсум якунланиши билан жамоани тарк этади.
Каталонияликлар ички чемпионатда “Реал”га рақобат кўрсата олмади, Европа Чемпионлар лигасида эса, ўз майдонида ПСЖдан қақшатқич мағлубиятга учраб, турнирни тарк этди.
“Барселона” раҳбарияти Хавининг ўрнига учта кучли мутахассисдан бирини таклиф қилмоқчи бўлганди. Каталонияликлар жамоани Хосеп Гвардиола, Луис Энрике ва Юрген Клоппга топгирмоқчи эди. Бироқ бунинг умуман имкони йўқлиги маълум бўлди.
Энди аксарият экспертлар катта эҳтимол билан Хавининг ўрнини ўринбосарлар жамоасини бошқараётган Рафаэль Маркес эгаллашини таъкидламоқда.
Фикрлар