“Барса” ва “Ливерпуль” Америкадан зўр футболчи топди. Клуб уни 25 баравар нархга сотмоқчи
АҚШнинг “Колорадо” клуби ҳимоячиси Лукас Херрингтонга Европанинг бир қатор гранд клублари қизиқиш билдирмоқда.
Экрем Конур маълумотига кўра, 18 ёшли австралиялик ҳимоячига “Барселона”, “Ливерпуль” ва “Наполи” даъвогарлик қилмоқда.
“Колорадо” клуби хўжайинлари иқтидорли футболчини 25 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Херрингтон марказий ва ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қила олади.
У жорий йил январь ойида “Брисбен Роар”дан 900 минг евро эвазига “Колорадо”га ўтган. Бу мавсум клуб сафида 17 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол ва 1 та ассист қайд этган. Transfermarkt унинг бозор қийматини 4,5 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар