"Барса" ва "Ливерпуль" "Челси"даги ёш истеъдодни кўзлаяпти
Бу ўйинчи жуда қиммат туради
Лондоннинг «Челси» клуби таркибида тўп суриб келаётган бразилиялик вингер Эстевао Виллиан атрофида қизиқиш кучаймоқда. Ёш футболчи бир қатор йирик европалик жамоалар эътиборида турибди.
Журналист Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, 19 ёшли Эстеваога «Барселона» ва «Ливерпуль» жиддий қизиқиш билдирган. Каталония клубининг спорт директори Деку ҳамда мерсисайдликлар скаутлари унинг ўйинини юқори баҳоламоқда. Шу билан бирга, «Челси» раҳбарияти футболчини сотиш ниятида эмас ва унга маошини ошириш орқали янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Манбаларга кўра, «Челси» ички баҳолашда Эстеваонинг трансфер қийматини тахминан 110–120 миллион евро атрофида деб ҳисобламоқда.
Жорий мавсумда вингер барча мусобақалар доирасида бешта ўйинда майдонга тушди. Шунга қарамай, ҳозирча у гол ҳам, голли пас ҳам қайд этгани йўқ.
Изоҳлар (0)