
“Барса” ва “Манчестер Юнайтед” де Йонг трансфери борасида келишиб олди. Аммо...
“Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг янги мавсумни Англия Премьер лигасида давом эттириши мумкин.
Боиси, “Манчестер Юнайтед” ва “қизил иблислар” раҳбарияти голландиялик футболчи трансфери борасида келишиб олишди. Унга кўра, манкунианликлар Френки учун Каталония клубига 85 миллион тўлайди, деб хабар бермоқда “Mundo Deportivo” нашри.
Аммо 25 ёшли футболчи собиқ мураббийи Эрик тен Хаг қўл остидаги “Манчестер Юнайтед”га ўтишни истамаяпти. Манбанинг хабарига кўра, клублар ҳозирда де Йонгни кўндиришга ҳаракат қилмоқда.
Френки ўтган мавсумда каталонияликларнинг барча мусобақалар доирасидаги 45 ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйган. Унинг “Барса” билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Фикрлар