“Барса” ва ПСЖ: Икки рақиб учун ўйнаган беш юлдуз

Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи “Барселона” ва ПСЖни рўбарў қилди.

Парижда ўтказилган дастлабки тўқнашувда каталонияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди ярим финал йўлланмаси Каталонияда ўтказиладиган жавоб учрашувида ҳал этилади.

Муҳим учрашув олдидан ҳар икки жамоада ўйнаган энг машҳур футболчиларни эсга оламиз.

Неймар

“Сантос”да порлаган Неймар “Барселона”га кўчиб ўтганидан кейин каталонияликлар энг қудратли ҳужум чизиғига эга бўлди. Неймарнинг клублар миқёсидаги фаолиятида қўлга киритган энг катта ютуқлари “барселона” билан боғлиқ.

ПСЖ 2017 йили Неймарни рекорд сумма 222 миллион еврога харид қилган бўлса-да, фақат ички мусобақалардаги муваффақияти билан мақтана олади.

Роналдиньо

Бразилиянинг 2002 йилда жаҳон чемпионалигига эришишига катта ҳисса қўшнан Роналдиньо Европага ПСЖдаги ўйинлари билан танилган эди.

Парижда порлаган юлдуз учун курашда “Барселона” барча даъвогарларни ортда қолдирди.

Златан Иброҳимович

Швециялик ҳужумчи Европанинг кўп жамоаларида ўзини кўрсата олган. Златаннинг “Барселона”даги фаолияти ўзи кутганичалик ёрқин чиқмади. Лекин ПСЖда Иброҳимович том маънода бор салоҳиятини кўрсата олди.

Тьяго Мотта

Тьяго Мотта “Барселона” ва ПСЖда майдон марказининг ҳақиқий қироли эканини исботлаб келган.

Лионель Месси

Тақдир бир умр “Барселона”га содиқ қолишни орзу қилган Лионель Мессини “Пари Сен-Жермен”га етаклади. Аргентиналик юлдуз “Барселона”да мисли кўрилмаган рекордларни урди. ПСЖдаги фаолияти ҳам ўзига яраша муваффақиятли бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Асманов Асман
15/04/2024 22:34
ПСЖ да жааа дондирвормаган.