"Барса" ва "Реал" ўртасидаги ўйин учун чипталар сотувга чиққан. Нарх анча қиммат

Далласда бўлиб ўтадиган "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги мавсумолди ўйинига чипталар нархи 205 дан 3200 еврогача.

"Эл-класико" учун чипталарнинг ўртача нархи - 500 евро.

"Реал" ва "Барса" 30 июлга ўтар кечаси ўзаро тўқнаш келади. Учрашув 80 000 мухлисни сиғдира оладиган "АТ&Т" стадионида бўлиб ўтади.

"Манчестер Юнайтед", "Ювентус", "Арсенал" ва "Милан" иштирок этадиган бошқа "Soccer Champions Tour" ўйинлари учун нархлар пастроқ.

"Реал" ва "Милан" ўртасидаги ўйин учун энг арзон чипталар ўртача 180 евро.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!