“Барса” ва “Реал” трансфер бозорида ҳам тўқнашмоқда
Испания чемпионатидаги ашаддий рақиблар – “Барселона” ва “Реал”нинг манфаатлари трансфер бозорида ҳам кесишиб қолди.
Ҳар икки клуб ёзги трансферлар вақтида “Лейпциг” марказий ҳимоячиси Ибраим Конатени қўлга киритишни истамоқда.
“Қироллик клуби” 21 ёшли франциялик футболчини бир ярим йилдан бери кузатмоқда ва ўтган ёзда уни харид қилмоқчи бўлганди. Бироқ, Конатенинг жароҳат олиб, узоқ муддатга сафга чиққани бунга йўл қўймади.
“Барселона” таркибини янгилаш мақсадида Конатени Жерар Пике ва Самюэль Умтитининг ўрнига олиб келишни режалаштирган. Каталонияликлар уни узоқ йиллар асосий таркибда ўйнатмоқчи.
“Лейпциг” клуби эса ёзда Конатени 25-30 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр эканини билдирган. Бу ўйинчига “Челси”, “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль” ва “Арсеналдан” ҳам таклифлар бўлмоқда.
Фикрлар