“Барса” ва “Реал” юлдузлари

“Милан” клуби чемпионлик учун курашиш мақсадида таркибини “Барселона” ва “реал” футболчилари билан кучайтиришни мақсад қилган.

Манбаларнинг таъкидлашича, миланликлар “Барселона”га керак бўлмай қолган Хуниор Фирпо ўз сафига қўшиб олмоқчи ва “Реал”дан олинган Браим Диаснинг ижара муддатини яна бир йилга узайтирмоқчи. Бу трансферлар билан спорт директори Паоло Мальдини шуғулланяпти.

Хуниор Фирпо якунланган мавсумда атиги еттита учрашувда қатнашганидан норози ва тезроқ клубни тарк этмоқчи. “Милан” унинг трансферини 15-20 миллион еврога ҳал қилиши мумкин.

Браим Диас эса миланликлар ишончини оқлади. У А Серияда жами 27 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига тўртта тўп киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар