
“Барса” яна бир катта трансферга қўл урмоқчи
“Ювентус” раҳбарияти тўпурар ҳужумчи Душан Влаховични Европанинг гранд клубларидан бирига сотиб юборишни режалаштиряпти.
Турин суперклуби ёзги трансферлар бозори ёпилгунига қадар катта жамоалардан таклиф кутяпти.
La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, 25 ёшли футболчи бўйича туринликлар истаган таклифни “Барселона” бериши мумкин. Каталонияликлар анчадан бери Роберт Левандовскининг ўрнини боса оладиган марказий ҳужумчи қидиряпти.
“Барселона” ўтган мавсум давомида ҳам Душан Влаховичга қизиқиш билдирганди.
Влахович “Ювентус” таркибида 145 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвоўасини 58 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 14 та голли пас узатган. Унинг Турин суперклуби билан шартномаси келаси ёз тугайди.
Душан Влахович даражасидаги ўйинчи эркин агент мақомида бепул кетиб қолмаслиги учун туринликлар улар 1 сентябргача сотиб юборишни истаяпти.
Комментарии