“Барса” январда икки юлдуз билан хайрлашадиган бўлди

CHERY AUTO

Испания чемпионатининг амалдаги ғолиби “Барселона” асосий таркибга кира олмаётган икки ўйинчисини ижарага бериш масаласида “Жирона” билан музокараларни ижобий якунлаш арафасида турибди.

Tecno

Fichajes нашрининг маълум қилишича, “Жирона” Испания чемпионатининг иккинчи ярмида турнирдаги ҳолатини барқарорлаштириш мақсадида таркибини “Барселона” футболчилари ҳисобига  кучайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

“Жирона” кутаётган номзодлардан бири – дарвозабон Марк-Андре тер Штеген. Немис посбони жорий мавсумда барқарор ўйин амалиётига эга эмас, унинг “Барселона” билан шартномаси эса ҳали икки ярим йил давом этади. Ижара варианти унга Ла Лига даражасида мунтазам ўйнаш имконини беради.

Шунингдек, “Жирона”нинг янги ўйинчилари рўйхатига ярим ҳимоячи Марк Берналь ҳам киритилди. “Барселона” раҳбарияти бу футболчининг ривожига ишонади ва ижарани чемпионатда тажриба орттириши учун яхши имконият сифатида кўрмоқда. Қайд этилишича, “Жирона” футболчиларга юқори даражада ўйнаш учун барча шарт-шароитларни яратиб беришга тайёр.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!