“Барса” ёзда келган юлдуздан жуда тез воз кечди

“Барселона” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида эркин агент сифатида сафга қўшилган Франк Кессьени қишки трансферлар вақтида тезроқ сотиб юбормоқчи.

Каталония клубининг мураббийлар штаби “Милан”да порлаган ўйинчининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилгани йўқ. Клуб мутасаддилари ҳам ивуарлик ярим ҳимоячининг майдондаги ўйини олаётган маошига тўғри келмаётганини таъкидламоқда.

Бош мураббий Хави Эрнандес Франк Кессьега жавоб бериб юбориб, унинг ўрнига “Валенсия”да ижарада ўйнаётган Нико Гонсалесни қайтаришни режалаштирмоқда.

25 ёшли Кессье ўзига Европанинг бир неча грандларидан таклиф бўлишига қарамай, Каталонияга кўчиб ўтишни маъқул кўрганди. Бу танлов ўзини оқламаяпти.

Франкнинг каталонияликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этади. Уни олмоқчи бўлган клуб 45 миллион евро атрофида харажат қилишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!