“Барса” юлдузи Испанияга сиғмай қолди

  • 23 Jul 11:50
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бутун фаолиятини “Барселона” асосий жамоасида  ўтказган Серхи Роберто шу ёз шартномаси тугаб, эркин агентга айланган эди.

Tecno

Катта тажрибага эга ҳимоячига Ла Лиганинг ўзидан бир қатор таклифлар бўлмоқда. Хусусан, юқори ўринлар учун курашаётган “Жирона”, “Валенсия” ва “Севилья” Серхи Робертога иш беришга тайёр.

Mundo Deportivo нашрининг таъкидлашича, испаниялик футболчи ўз кучини хорижда синаб кўрмоқчи. 32 ёшли ҳимоячи фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш истагида эканини билдирди.

Серхи Роберто фаолияти давомида “Барселона” сафида жами 479 та учрашувда майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари рақиблар дарвозасини 26 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 46 та голли пас узатган.

Comments

You must be logged in to commet!