"Барса" юлдузи Италиядан иш топди
Бир уриниб кўриш керак
Туриннинг «Ювентус» клуби жамоа ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, «эски синьора»нинг трансфер рўйхатига бир вақтнинг ўзида бир неча номзод киритилган. Жумладан, «Барселона» сафида тўп суриб келаётган Алехандро Бальде, «Манчестер Сити» футболчиси Райан Аит-Нури ҳамда «Тоттенхэм»нинг ёш ҳимоячиси Дестини Удоджи клуб диққат марказида турибди.
Жорий мавсумда Италия А Сериясида «Ювентус» 11 турдан сўнг 18 очко жамғарган. Туринликлар ҳозирча мусобақа жадвалида еттинчи поғонадан жой олган.
Клубнинг навбатдаги учрашуви ҳам ўз майдонида ўтади. «Ювентус» якшанба, 22 ноябрь куни «Венеция» жамоасини қабул қилади.
Изоҳлар (0)