“Барса” юлдузи клубдан кетадиган бўлди

“Барселона”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Серхи Роберто ёзда жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Relevo нашрининг хабар беришича, клуб келаси мавсум унга асосий таркибдан жой кафолатламасликка қарор қилди.

Мутасаддилар асосий эътиборни жамоа таркибини ёшартиришга қаратади ва кўпроқ Алекс Бальде, Гави, Витор Роке сингари ёш ўйинчиларга таянишни режалаштирмоқда.

Серхи Робертонинг ўзи бош мураббий лавозимида Хави Эрнандес қолса, фаолиятини каталонияликлар сафида давом эттириш истагини билдирган эди. Чунки испаниялик мутахассис Серхи билан бирга тўп тепган ва унинг маҳоратини юқори баҳолаб келаётган эди.

Серхи Роберто клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. 32 ёшли футболчи 2013 йили асосий жамоага қабул қилинган ва шундан бери асосий фигуралардан бири сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!